Японияда “Сэндай” АЭСнинг иккинчи реактори электр ишлаб чиқара бошлади. Бу ҳақда станция оператори бўлган Kyushu Electric Power компанияси маълум қилди.

Бу 2011 йилдаги “Фукусима” АЭС ҳалокатидан сўнг ишга туширилган иккинчи атом реактори бўлди.
Реактор 1 ноябрда тўла қувватда ишлай бошлаши айтилмоқда.