Еврокенгаш раиси Жан-Клод Юнкер ноқонуний муҳожирларнинг оммавий равишда Европага йўл олиши тўхтамаётгани муносабати билан фавқулодда саммит ташкил этишга чақирмоқда.

Яқин якшанба куни ўтказилиши режалаштирилган учрашувда Германия, Австрия, Болгария, Хорватия, Греция, Венгрия, Руминия ва Словения, шунингдек, Европа Иттифоқига кирмайдиган Македония ҳамда Сербиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.

“Ғарбий Болқон бўйлаб жойлашган мамлакатлардаги фавқулодда ҳолат билан боғлиқ равишда тезкорлик билан ҳамкорлик олиб бориш, маслаҳатлашувларни кучайтириш ва керакли чораларни кўриш лозим. Шунинг учун Юнкер 25 октябрь куни ғарбий Болқон йўналиши бўйлаб қочқинлар оқимини муҳокама қилиш учун саммит ташкил этишга чақирмоқда”, - дейилади 21 октябрь куни эълон қилинган Еврокомиссия мурожаатида.