Москва вилоятидан бўлган тадбиркор Амиран Георгадзенинг ҳайдовчиси Шота Элизбарашвили суд мажлисида ўзининг бошлиғига шахсан Калашников томонидан совға қилинган «Сайга» автоматини элтиб берганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда РИА «Новости» нашри хабар тарқатди.

«Мен элтиб берган сумкада регистрация қилинган «Сайга» автомати бор эди. Бу шахсан Калашниковнинг совғаси эди», — қайд этиб ўтди Элизбарашвили.

Ҳайдовчининг таъкилашича, у ўз хўжайинига «Сайга»ни етказиб бергунига қадар Георгадзе номида иккита тўппонча бўлган.

Маълумот учун жорий йилнинг 9 октябрь куни Красногорск ҳокимлиги биносида Красногорск тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Юрий Караулов ва Красногорск электр тармоғи раҳбари Георгий Котляренко ўлдириб кетилганди.