АҚШ авиацияси Сурияда ИШИДга тегишли бензоколонка ва кассани йўқ қилди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 2406

АҚШ ва унинг иттифоқчилари самолётлари Сурияда ИШИД жангарилари пуллари тақсимланиш пунктини йўқ қилди, деб хабар бермоқда АҚШнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги марказий қўмондонлиги.

АҚШлик ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, террорчиларнинг “кассаси” Суриянинг шарқида Дайр-аз-Зўр шаҳри атрофида жойлашган бўлган. Шу ернинг ўзида нефть йиғиш пункти, омбор, таъмирлаш устахонаси ва бензоколонка йўқ қилинган.

Бундан ташқари, Ракка, Вашия ва Мара аҳоли пунктлари ҳудудига авиазарбалар берилиши оқибатида жангариларнинг иккита тактик бўлинмаси, йирик калибрли пулемёт, бино ва экскаватори йўқ қилинди.

Ҳаммаси бўлиб бир кунда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияда 8 та, Ироқда 14 та зарба берди.

Кўпроқ янгиликлар