Астрономлар “Ўлим юлдузи” емираётган сайёраларни тасвирга олди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 4502

Америкалик астрономлар йирик сайёраларнинг оқ карлик юлдуз атрофидаги “ўлим спирали” домига тушиб, барбод бўлаётганини суратга олишди. Бу ҳақда Nature журнали маълум қилди.

“Бизнинг кўз ўнгимизда бирорта ҳам инсон боласи кўрмаган манзара – қуёш тизими қандай қилиб бузилиши намоён бўлди”, - деди етакчи муаллиф Эндрю Вандерберг.
Дастлабки маълумотларни олимларга Kepler телескопи тақдим этди. Ўз юлдузи (оқ карлик)дан тахминан 830 минг километр масофадаги йирик объект ҳар 4,5 соатда мунтазам равишда ёруғлик манбаи томон яқинлашиб, парчаланаётгани аниқланди.

Юлдузнинг ўзи эса Ердан 570 ёруғлик йили масофада жойлашган.Бошқа телескоплардан олинган қўшимча маълумотлар олимларга яқин орбитада учаётган бошқа парчалар қолдиқларини топишга имкон берди.Олимлар тахминига кўра, планеталардан бирининг орбитасида беқарорлик вужудга келиб, ўз юлдузи томонга яқинлашган ва парчаланишни бошлаган.

Унинг парчалари оқ карлик ҳарорати таъсирида парланиб кетиб, гравитация кучини йўқотган ва майда бўлакларга бўлиниб кетган. Орадан бор-йўғи бир миллион йил ўтиб қаттиқ қисмлардан оқ карлик сиртида кўзга мутлақо ташланмайдиган юпқа металл қатламгина қолади, деб ёзади астрономлар.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар