Австралия федерал парламенти вакиллар палатаси Хитой билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни тасдиқлади.Бу келишув томонлар ўртасида ўтган йилнинг ноябрида 10 йиллик музокаралар якунларига кўра тузилган эди.

У яқин 4 йил ичида Австралиянинг Хитойга экспортининг 93 фоизига нисбатан тарифлар ва божларнинг бекор қилиниши кўзда тутади. Шунингдек, у Австралиянинг молиявий ташкилотлари ҳамда тиббий ва технологик йўналишлардаги компанияларига Хитой бозорига йўл очиб беради.