Avtotest” автомактаби ҳайдовчиси йўлда қўпол хатога йўл қўйганини тан олиб, жарима тўлади

Жамият 22 Октябрь 2015 3051

Avtotest компаниясининг маълум қилишича, автомактаб машинасининг йўл ҳаракатини бузиши билан боғлиқ воқеа бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Ўқув марказида ушбу ҳолат юзасидан лойиҳа раҳбарияти ва масъул ходимларнинг шошилинч мажлиси ўтказилган ва қоидабузар инструкторга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган маъмурий чоралар кўрилган.

"Қоидабузарга нисбатан қатъий чора кўрилди, у маошининг 50 фоизлик қисмидан маҳрум бўлди. Шунингдек, у ўзи томонидан йўл ҳаракати қоидаси бузганини тан олган ҳолда ўз ихтиёри билан ЙҲХДБ (Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат бошқармаси) идорасига бориб, 65120 сўм миқдоридаги жаримани тўлади", дейилади компаниянинг фейсбукдаги саҳифасида.

Махсус мажлисда ходимлар фаолияти сифатини яхшилаш бўйича режа асосида ҳаракат қилиниши, мактабнинг бошқа ходимларига бу воқеа ибрат бўлиши кераклиги айтиб ўтилган.

"Биз барчага огоҳлик ва эътибор учун миннатдорчилик билдирамиз", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентда яқинда ўз фаолиятини бошлаган “Avtotest” инновацион автомактабига тегишли ўқув машинаси пойтахт кўчалардан бирида йўл ўртасидаги босиш тақиқланган иккита тақиқловчи чизиқни босиб ўтаётгани акс этган суратлар чоп этилди. Бу сурат фойдаланувчилар орасида катта баҳс-мунозарага сабаб бўлди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19626 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70483 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37900 Lifestyle
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 27 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 317 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 615 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1297 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 13750 Спорт
Кўпроқ янгиликлар