Бангкокда мобил телефонли пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги пайдо бўлди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 1906

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида, Касетсарт университетидан узоқ бўлмаган жойда мобил телефонлар ва бошқа турли гаджетларидан узилмаган ҳолда ҳаракатланадиган пиёдалар учун махсус йўлак барпо этилди.

Бундай йўлакни яратиш ғояси бир гуруҳ талабалар томонидан таклиф этилган. Улар шу орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламоқчи бўлишган.

Маълум қилинишича, университетга олиб борувчи йўл торгина бўлиб, ундан юрганда телефон ёки бошқа гаджетлардан фойдаланиш қийин, бошқа талабалар шошиб ўтиб, бунга халал беришади.

"Бугунги кунга келиб, айниқса ёшлар гаджетларсиз яшай олишмайди. Улар смартфонлари экранидан кўз узишни исташмайди ва бу уларнинг одатдаги йўлда ҳаракат қилишида қийинчиликларни туғдиради. Бизнинг лойиҳамизнинг биринчи мақсади - хавфсизликни таъминлашдан иборат", дейди ғоя муаллифларидан бири Натданай Адисорнпункул.

У ва унинг шериклари 6 минг бат (170 доллар) эвазига 500 метр узунликдаги махсус йўлакни қуришган.

Йўлакда ҳаракатланиш бўйича махсус белгилар ўрнатилган.

Таиланднинг аксар аҳолиси мобил телефонлардан доимий равишда фойдаланишади. Ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, 47 фоиз пиёдалар йўлда ҳаракатланиш чоғида ҳам смартфонларидан хабар ўқиш ва хатлар жўнатишда давом этишади. Бу борада фақат Хитой (59 фоиз) ва Ҳиндистонда (56 фоиз) юқори кўрсаткичлар қайд этилган.

Кўпроқ янгиликлар