Бир кунда Словенияга кириб келган муҳожирлар сони рекорд даражага етди

Жамият 22 Октябрь 2015 1698

Бир кун давомида Словенияга 12,6 минг нафардан зиёдроқ муҳожир кириб келиб, ушбу мамлакат учун рекорд даражадаги кўрсаткични қайд этди, дея хабар бермоқда Франс Пресс словен полицияси маълумотига асосланиб.

Полициянинг маълум қилишича, 17 октябрь кунидан буён Словенияга 34 минг нафардан зиёд киши етиб келди.

Венгрия 16 октябрь куни мазкур давлатга келаётган муҳожирлар оқимини тўхтатиш мақсадида Хорватия билан чегараларини ёпган эди. Бу эса Словенияга йўл олган муҳожирлар сонининг кескин ортишига олиб келди. Якшанба куни Словения ҳудудига Хорватиядан поезд орқали мингга яқин мигрант етиб келди. Яна 3 минг қочқин шанба куни Хорватия чегараларидан Словенияга ўтди.

Мазкур вазият юзасидан Словения парламенти 21 октябрь куни чегаралар ҳимояси учун армияни жалб этишни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Янги қонун лойиҳасига биноан, ҳарбий хизматчилар полиция ходимлари мавжуд бўлмаган жойларда чегараларни назорат қилишлари мумкин бўлади.

Кўпроқ янгиликлар