БМТ: муҳожирлар Россия меҳнат бозорида “ўрталик” вазифасини бажаради

Жаҳон 22 Октябрь 2015 4143

БМТ Тараққиёт дастури ва Евросиё тараққиёт банкининг янги эълон қилинган қўшма ҳисоботида таъкидланишича, яқин вақт ичида Ўрта Осиёдан Россияга келувчи меҳнат муҳожирларининг миқдори фақат ўсиб боради.

“Марказий Осиё мамлакатларида миграция, пул ўтказмалари ва инсон ривожланиши” номли ҳужжатда бу борада айниқса Тожикистон ва Қирғизистондаги тенденциялар жиддий эканлиги таъкидланди. Муҳожирларнинг пул етказмалари ушбу давлатлардаги ЯИМнинг қарийб 50 фоизига тенгдир.
Таъкидланишича, бу борадаги энг муҳим омил Россия ва Ўрта Осиё давлатлари даромадлардаги улкан тенгсизликдир. Ҳатто инқироздан сўнг ҳам Россиядаги маошлар Ўрта Осиёдагига нисбатан анча катта бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, Россиядан сўнг ҳалқа бўйлаб минтақа давлатларида ҳам доллар курсининг ўсиши ва пулнинг қадрсизланиши кузатилмоқда. Шу тариқа, Россияда ишлаб топилган пуллар маҳаллий валютага ўтказилганда, улар оилани боқишга етарли суммага айланмоқда. Шу билан бирга, муҳожирларга эҳтиёж Россияда ҳамон катталигича қолмоқда. Чунки чет элдан келаётган муҳожирлар россияликларнинг аксарияти маъқул кўрмайдиган соҳаларга ўзларини урмоқда.

Яна бир омил – муҳожирлар Россия меҳнат бозорида “ўрталик” вазифасини бажаради. Яъни, ишчи кучига талаб ўсиши, инқироз ёки тушкунлик ҳолларида улар биринчи бўлиб иш ўринларини йўқотади.
Ҳисобот муаллифларининг бир овоздан таъкидлашича, миграция соҳасидаги сиёсатни пухта ўйлаб амалга ошириш лозим.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25842 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12147 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83763 Ўзбекистон
Қачонгача аросатда юрамиз?
Фото: Австралия партияси етакчиси сенат йиғилишига паранжида келди
20:59 25 Жаҳон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 377 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 465 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 3083 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 1220 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3826 Спорт
Кўпроқ янгиликлар