БМТ Чехия ҳукуматини қочоқлар ҳуқуқи бузилаётгани муносабати билан айблади. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича юқори комиссирияти вакили Зейд Раад ал Ҳсауйн маълум қилмоқда.

Унинг айтишича, охирги 90 кун давомида Чехия ҳукумати қочоқларга нисбатан камситувчи муносабатда бўлган. Бунинг устига уларни тинтишган, узоқ муддатга ушлаб туришган.

Чехия ҳукумати Ҳсайннинг танқидига нисбатан рад жавобини берган, деб хабар бермоқда Reuters. “Президент Ислом фундаментализмидан аллақачон огоҳлантирди”, - деб маълум қилмоқда Чехия президенти Милош Земаннинг расмий вакили.