Consumer Reports нашри автомобилларнинг ишончлилиги бўйича навбатдаги анъанавий рейтингини эълон қилди. Рейтинг қуйидаги саҳифада (пдф) эълон қилинган.

Мазкур рўйхатда юқори учликни Lexus, Toyota ва Audi маркалари эгаллади. Бундан ташқари кучли ўнталикдан 7та Осиё автомобил ишлаб чиқариш корхоналари эгаллаганини эътироф этиш жоиз.

Рейтинг уч қисмдан «Энг ишончли автомобиллар» (еттита компания), «Ишончли автомобиллар» (саккизта) ва «Энг ишончсиз автомобиллар» (ўн учта) қисмларига бўлиб чиқилган.

Мазкур рейтингда Chevrolet компанияси модделари энг ишончсиз автомобиллар қаторида тилга олинди. У билан бир қаторда Acura, GMC, Mercedes-Benz, Chrysler компаниялари жойлашди.

Маълумот учун Consumer Reports рейтинги АҚШдаги 740 мингта автомобилнинг ишончлилиги тўғрисидаги маълумотларга асосланиб тузиб чиқилган.