Chevrolet Spark хэтчбеки янада шиддатли бўлди

Технология 22 Октябрь 2015 15549

Chevrolet компанияси Spark компакт хэтчбекининг махсус версияси —RS номини олган машинани тақдим этди. Ушбу янгилик Лас-Вегасда ўтадиган SEMA тюнинг-шоусида ўзининг шиддаткор кўриниши билан қатнашиши кўзда тутилган.

Chevrolet Spark RS кабонатли орқа сплиттерга, шуингдек, шу материалдан тайёрланган орқа бамперга ва қора-кулранг рангга эга бўлди. бундан ташқари, хэтчбек 17-дюймли ғилдирак дискларига эга бўлиб, унинг бу тузилиши Corvette суперкарига ўхшаб кетади.

Техник ишланмалар ҳақда аниқ фикрлар билдирилмаган. Chevrolet Spark RS 94 от кучига эга 1,4-литрли бензин мотор билан жиҳозланиши кутилмоқда.

Концепт Chevrolet`нинг Америка ва Жанубий Кореа дизайн-студияси томонидан шакллантирилган. Компаниядагиларнинг маълум қилишича, Spark RS туркумининг омма қабул қилишига қараб, ушбу сериядаги машиналар ишлаб чиқарилиши бошланади.

Кўпроқ янгиликлар