Discovery телеканали 14- мавсум якунига етганидан сўнг “Афсоналарни барбод қилиш” илмий-оммабоп шоуси (Mythbusters)ни тўхтатади, дея хабар қилди Entertainment Weekly.
“Афсоналарни барбод қилиш” кабел телеканали орқали энг узоқ намойиш этилган шоулардан бири бўлди. Охирги мавсуми ниҳоясига етганидан сўнг унинг доирасида намойиш этилган 248та эпизодда 2950та тадқиқот олиб борилади.

Шоу бошловчилари Адам Сэвиж ва Жейми Хайнеман “Афсоналарни барбод қилиш”нинг тўхтатилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирилди ва улар айни пайтда энг охирги серия “портлатиб юборадиган” даражада бўлишини айтишмоқда. Мен ҳар доим “Афсоналарни барбод қилиш” тўсатдан тўхтаб қолади ва биз сўнгги серияга тайёргарлик кўра олмаймиз, дея хавотир олардим. Энди эса инсон хулқ-атворими, машиналар тарихи ёки портлашларми, нима бўлмасин, биз ўзимизнинг ёрқин анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда энг ажойиб серияни тайёрлаймиз”, - деди Сэвиж.

“Афсоналарни барбод қилиш” шоуси “Эмми” телемукофотини қўлга киритган. Келгуси ойда Сэвиж ва Хайнеман жуфтлиги охирги Mythbusters Live гастрол саёҳатига отланади ва бошқа биргаликда ишламайди.