Сурия президенти Башар Асаднинг Россия президенти Владимир Путин билан музокаралари деярли 3 соат давом этди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Улар умумий ҳисобда деярли 3 соат суҳбатлашишди”, деб айтди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песков Сурияда муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтиши мумкинлигига изоҳ бермади.

21 октябрда Дмитрий Песков Башар Асаднинг Москвага ташриф буюргани ҳақида маълум қилган. Хабар ташриф якунлангандан кейин тақдим қилинган.

Путин Асаднинг ташрифи якунлари ҳақида Туркия, Саудия Арабистони, Иордания ва Миср раҳбарларига хабар берган.