Эрдўған G20 саммитида Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилмоқчи

Жаҳон 22 Октябрь 2015 2129

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ноябрда бўлиб ўтадиган G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин билан Суриядаги инқирозни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

21 октябрда Путин Эрдўған билан телефон орқали Суриядаги вазиятни муҳокама қилди ва бир кун аввал Сурия президенти Башар Асад билан учрашув ўтказганини маълум қилди. Президентлар, шунингдек, Анталияда ноябрда бўлиб ўтадиган G20 саммитидаги учрашувда бу ва бошқа масалаларни батафсилроқ муҳокама қилишга келишиб олдилар.

“Биз Путин билан телефонда суҳбатлашдик. Путин менга Сурия бўйича муносабатини билдирди. Биз 15 ноябрда Анталияда G20 саммити доирасида учрашиб, бу муаммони батафсил муҳокама қилишга қайтмоқчимиз”, деб айтди Эрдўған Анқарада ҳуқуқшунослар билан учрашувида.

Эрдўған Россиянинг Сурия бўйича позициясидан тўлиқ қониқмаганини қўшимча қилиб ўтди. Хусусан, Анқара Россия ва АҚШ турк ҳукумати Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан алоқадорликда айблаётган Суриянинг курд демократик иттифоқ партиясини террорчилик ташкилоти деб ҳисобламаётганидан ташвишланмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар