Европа ташқи сиёсат хизмати бош котиби Ален Ле Руа Рустам Азимов билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон 22 Октябрь 2015 2032

Европа ташқи сиёсат хизмати бош котиби Ален Ле Руа 18-20 октябрь кунлари ташриф билан Тошкентда бўлди. Жаноб Ле Руа билан бирга, Европа Иттифоқининг Марказий Осие бўйича Махсус вакили элчи Петер Буриан ҳам Ўзбекистонга келган.

Жаноб Ле Руа ва элчи Буриан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Молия вазири ҳисобланмиш Рустам Азимов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов билан учрашувлар ўтказишган. Ташриф чоғида улар ЕИ томонидан молиялаштирилган Тошкент шаҳридаги ривожланиш лойиҳасида ҳам бўлишган ва мамлакатда рўйхатдан ўтган ҳалқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялар вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтган.

Музокаралар давомида жаноб Ле Руа суҳбатдошлари билан турли соҳалардаги, шу жумладан хавфсизлик, қишлоқ тараққиёти, таълим, инсон ҳуқуқлари, энергетика, сув ресурсларини бошқариш ва иқтисодий алоқалар бўйича Европа ва Ўзбекистон ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Ўзидан олдин ташриф буюрган европалик мансабдорлар каби, жаноб Ле Руа Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва давлат бошқаруви ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга муттасил тайёргарлигини айтиб ўтди.

Европалик дипломатлар Ўзбекистон томонига самимий кутиб олгани учун миннатдорчилик билдириб, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг янада ривожланишига ва ҳамкорликнинг янги соҳалари очилишига амин эканликларини изҳор этишди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар