Зоологлар Эквадорга қарашли Галапагос ороллари ҳудудида қуруқлик тошбақасининг янги турини учратишди. Бу улкан тошбақа мансуб бўлган турга Chelonoidis donfaustoi номи берилган. Бу ном Галапагос рамзига айланган улкан тошбақа - "Ёлғиз Жорж"га ғамхўрлик қилган олим Фаусто Льерен шарафига берилган.

Галапагос архипелагининг Санта-Крус оролида бундай жониворлардан атиги 250 донага яқини яшаши маълум бўлган.

Галапагос рамзи "Ёлғиз Жорж" 2012 йилда, тахминан 100 ёшида жон берганди.

Маълумот учун, 19 аср охиригача Галапагос тошбақалар овланадиган мустамлакага айланганди ва турларнинг популацияси тўхтаб қолганди.