Германияда қочқинларни депортация қилишга ҳарбий самолётлар ҳам жалб қилинади

Жамият 22 Октябрь 2015 1620

Германия ГФР томонидан бошпана беришга ижозат этилмаган қочқинларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш ҳақида қарор чиқармоқчи. Ушбу мақсадда нафақат йўловчи, балки ҳарбий-транспорт самолётларидан ҳам фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.

Германия парламенти октябрь ойида ушбу масала кўзда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилиши кутилмоқда. У тасдиқланса, 1 ноябрдан кучга киради. Натижада Германияда бошпана берилишига ижозат этилмаган муҳожирлар яширинишга уринмасликлари учун олдиндан огоҳлантирилмасдан депортация қилинади.

“Агарда қочқинларнинг бу ерга келишига фақатгина иқтисодий омиллар сабаб бўлса, биз уларга ортингизга қайтинг, деб айтишимиз шарт”, - деди Германия канцлери Ангела Меркел. Хабарларга кўра, йил охирига қадар яна 800 минг нафарга яқин киши кириб келиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар