Хитойда ташқи кўриниши "Манчестер Юнайтед"нинг германиялик яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгердан нусха олинган қўғирчоқ солдатлар ишлаб чиқарила бошлади.

Bild нашри хабарига кўра, Гонгконгда Иккинчи жаҳон уруши аскари сифатида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бу қўғирчоққа "Бастиан" номи берилган.

Қўғирчоқнинг нархи 108 еврони ташкил этади.

Ушбу лойиҳага қўл урган компания вакилининг айтишича, футболчи билан ўхшашлик шунчаки тасодиф, қўғирчоқ учун танланган исм ҳам шунчаки одатий немисча исмдир.
Ўз навбатида иккинчи томон бошқа фикрда.

"Бу Швайнштайгернинг ҳуқуқларини очиқчасига бузишдир. Уни свастикали солдатга айлантириб, қўпол хатога йўл қўйишди. Улар мижозимни қаттиқ ҳақоратлашган ва обрўсизлантиришган", дейди юрист Ульрих Амелунг.

Футболчи компанияни судга беришга ҳозирланмоқда.