Google ўзининг Twitter тармоғидаги расмий микроблоги обуначилари билан ҳазиллашди. 21 октябрь куни саҳифа маъмурияти ҳазил постинг амалга оширишди.Хабарда ўқувчиларга Gmail почта хизмати интерфейси учун 15та янги темага эга бўлиш учун йўлланма берилган.

Аммо линк бўйича PDF форматидаги тақдимот очилади. Унинг биринчи саҳифасида ушбу ҳужжатни Google’дан ташқаридаги ҳеч кимга кўрсатиш мумкин эмаслиги ҳақидаги огоҳлантириш турибди. Кейинги саҳифаларда эса вақт машинасининг ҳазиломуз ишланмалари лойиҳаси тақдим этилгандир.

Мистификация 2015 йил 21 октябрига тўғри келгани бежизга эмас. Айнан шу кунга “Келажакка қайтиш-2” фильми қаҳрамонлари вақт машинасида саёҳат қилган эди. Project Flux деб аталган ушбу тақдимотнинг номи ҳам фильмдаги машинанинг асосий унсури номидан олинган.