Англиялик собиқ рефери Грэм Полл Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо томонидан премьер-лига ҳакамларининг бўш ва тажрибасиз дея айтилган фикрга ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Моуриньо ҳакамларнинг қарорларига бу каби муносабатда бўлиши орқали ҳеч нарсага эриша олмаслиги аниқ. Рефери ҳеч қачон «Челси» фойдасига кўпроқ жарима зарбаси ёки пенальти белгиламайди. Ҳакамлар мураббий ёки футболчилар билан боғлиқ ҳар қандай тарихга қарамасдан ўйинга ҳар доим холис муносабатда бўлишни мўлжаллаб чиқади».

«Моуриньо бу фикри билан нимага эришмоқчи бўлди? Агар унинг фикрлари Англия футбол Ассоциациясга қаратилган бўлса, у бу борада ютқазди. Агар у Венгерга бўлган нафратини шу йўл билан изҳор қилмоқчи бўлган бўлса, бундаям муваффақиятсизликка учради. Бундай вазиятларда Моуриньо каби одамлар фойдасиз кампанияларни олға сурмоқчи бўлишади».

«Моуриньога ўзининг буйруқларига мойиллик билдирадиган, жамоани дўст сифатида қабул қиладиган ҳакамларни яхши кўради. 2006 йилда «Челси» «Ливерпуль»га Англия кубоги яримфиналида имкониятни бой бергач, Моуриньо мени бундан буёғига дўстлари қаторига қўшмаслигини айтиб кетганди».

«Аммо ҳакамлар ҳеч қачон бирор жамоа фойдасига, ёки унинг зарарига атайлаб қарор чиқармайди. Яхшиямки, Моуриньо учун унинг болаларча ҳаракатларидан юқори турувчи характерга эга кучли ва тажрибали ҳакамлар етарлича».

«Ҳар қандай вазиятда ҳам Англия футбол Ассоциацияси Моуриньонинг гапларини ҳисобга олиши ва уни шартли равишда дисквалификация қилади. Бу унинг обрўсига ҳам путур етказади. Шундай муваффақиятларга эришган мураббий хотираларда ғолиб сифатида эмас, жанжалкаш киши сифатида қолиши мумкин. Бу эса карикатурабоп воқеилик бўлади», – дея таъкидлаб ўтади Полл.