Guardian: Буюк Хитой деворида “Юлдузлар жанги”нинг 500 ҳужумчиси саф тортди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 2612

“Юлдузлар жанги” фильмининг янги эпизоди эфирга чиқиши муносабати билан империянинг ҳужумчилар армияси Буюк Хитой деворида саф тортди, дея хабар қилди The Guardian нашри.

500 аскар ҳайкалчасидан иборат империя армияси девордаги миноралардан бирининг зиналарига жойлаштирилди. Бу ерга келган мухлисларга қизил ва кўк қиличлар тақдим этилиб, умумий селфи тушиш таклиф қилинди.
Қайд этилишича, “Юлдузлар жанги”нинг еттинчи қисми – “Кучларнинг уйғониши” картинасига бағишланган учинчи трейлер душанба, 19 октябрда намойиш қилинди.

Фильм намойиши эса 2015 йил 18 декабрь куни бўлиб ўтади. Олдиндан сотилган чипталар сони бўйича АҚШ ва Европада рекорд натижа қайд этилди.
“Юлдузлар жанги”нинг навбатдаги қисмини суратга олиш ишлари 2012 йилнинг 30 октябрь куни бошланган бўлиб, Lucasfilm ҳамда Walt Disney ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10707 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78481 Ўзбекистон
Ўзбекистонда қоғоз саноати янги босқичда ривожлантирилади
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
18:33 156 Жамият
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 588 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
Электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1402 Жамият
Кўпроқ янгиликлар