Guardian: Хитой Британия киберҳудудига таҳдид қилмасликка ваъда берди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 1539

Хитой Британия тижорий сирларини ўғирлаш ва инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиш учун кибер жосусликдан фойдаланмасликка ваъда берди, дея ёзмоқда The Guardian.
Британия бош вазири Дэвид Кэмерон кибержосусликдан воз кечиш тўғрисидаги келишув Хитой ва Британия ўртасида янада яқин алоқаларнинг ўрнатилиши учун биринчи қадам бўлди, дея маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мамлакатлар хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилиб, дўсти ҳақидаги махфий маълумотлар ёки интеллектуал мулкларни тўплашга киришмайди.
Хабарларга кўра, сўнгги вақтларда Британия ҳукумат алоқа маркази британ компанияларига уюштирилаётган киберҳужумлар хавотирли даражага етганини қайд этган. Марказ ходимларининг фикрича, ҳужумлар Россия ва Хитойдан туриб уюштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрдан буён ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Британиядаги расмий ташрифи давом этмоқда. Ташриф жараёнида британ ва хитой тадбиркорлари ўртасида умумий миқдори 62 миллиард доллардан иборат 150дан зиёд шартномалар имзоланади. Хитой етакчиси ва унинг турмуш ўртоғи Пэн Лиюань 23 октябрга қадар Букингем саройида истиқомат қилишади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар