“Дунёдаги энг арзон автомобиль” мақомига даъвогарлик қилаётган Ҳиндистоннинг Bajaj Qute модели Россия бозорида Ravon Matiz’нинг ўрнини эгаллай олмайди.

Wroom.ru ресурсининг ёзишича, East-West Motors компанияси 2016 йилда микроавтомобилни Россияга 3.9 минг доллар (250 минг рубль) нархида етказишни режалаштирмоқда. “Мисол учун, камтарона “Матиз” бугун 314 минг рубль, аммо “Бажаж” билан қиёслаганда Ўзбекистоннинг хэтчбеки ҳатто муҳташам кўринади.

Ҳамма гап Ҳиндистон машинасининг ўта ибтидоийлаштирилган ва арзонлаштирилган конструкциясида. Машина “Смарт”дан бор-йўғи бир неча см га узунроқ, лекин 4 ўринга эга, табиийки, унинг салони жуда тор. Бундан ташқари, машинада печ, тўлақонли юкхона йўқ, салон ўта содда ишланган.

Бу машина учун Россияда 250 минг рубль тўлашни хоҳлайдиган кўплаб харидорлар топилиши даргумон”, - деб ёзади таҳлилчи.
Илгарироқ хабар қилинганидек, 2015 йилда Matiz шаҳар машиналари ичида “Россияда йил автомобили” номини қўлга киритди.