Илк "булутли" смартфонга буюртмалар қабул қилина бошланди

Технология 22 Октябрь 2015 3418

Nextbit томонидан яратилган илк “булутли” Robin смартфонига Kickstarter сайтида буюртма қабул қилиш бошланди.

Robin — смартфон хотирасидаги етарли бўлмаган жой муаммосини ҳал қиладиган қурилма ҳисобланади. Унинг доимий хотираси 32 ГБ, “булутли” хотира сиғими 10 ГБни ташкил этади. Смартфон қайси маълумотни “булутли” серверга юборишни ўзи ҳал қилади. Бунда у фойдаланувчи томонидан яқин вақт ичида ишлатилмаган маълумотларни “булутли” серверда сақлайди.

Смартфон Android операцион тизимида ишлайди. Унга 2680 мА/соат ҳажмдаги аккумулятор ўрнатилган. Смартфоннинг Gorilla Glass 4 технологияси бўйича яратлиган экрани диагонали 5,2 дюймни ташкил этади.

Robin’нинг буюртма нархи 399 доллар. Илк буюртмалар 2016 йилнинг февралидан етказиб берила бошлайди. 

Кўпроқ янгиликлар