Жорий мавсумда Фарғонада 203 минг тонна кўмир захираси яратилиши режалаштирилган

Ўзбекистон 22 Октябрь 2015 1142

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Президентининг жорий йил 7 июлдаги Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ушбу мавсумга қизғин тараддуд кўрилмоқда. Шаҳар ва туманларда ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, тайёргарлик ишлари қатъий назорат қилиб борилмоқда.

Фарғона вилоятидаги 12 қозонхона, 25 қозон, 7,8 километр иссиқлик, 74,5 километр ичимлик суви, 11,8 километр газ, 7 минг 238 километр электр тармоқларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилган.

Марғилон шаҳри ва Қўштепа туманидаги 12 минг аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1,4 миллиард сўм маблағ эвазига 110/6 кВтли “Жойбозор” нимстанциясини қуриш ишлари якуний паллага кирган. Вилоятда 203 минг тонна кўмир захираси яратилиши режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

48 умумтаълим мактаби, 25 мактабгача таълим муассасаси, 7 касб-ҳунар коллежи, марказий шифохона ҳамда 16 қишлоқ врачлик пунктидақишки мавсумга тайёргарлик ишлари якунига етказиляпти.

ЎзА нинг хабарига кўра, вилоятда 30километрдан ортиқ электр тармоғи мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар