Шифокорлар голландиялик собиқ футболчи Йохан Кройффда ўпка саратонини аниқлашди.

68 ёшли мутахассисга сешанба куни Барселонада ўтказилган тиббий текширувдан кейин шундай ташхис қўйилган. Бу ҳақда Sport.es нашри Rac1 радиостанциясига асосланиб, хабар берди.

Айни вақтда Кройффга шифокорлар томонидан узоқ муддатли даволаш курслари тайинланиши кутилмоқда.