Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 22 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

WD SanDisk’ни 19 миллиард долларга сотиб олганлигини эълон қилди>>

Қаттиқ дисклар чиқарувчи Western Digital (WD) SanDisk компаниясини 19 млрд доллар эвазига сотиб олганлигини эълон қилди, деб маълум қилмоқда расмий пресс-релизда.

Москва қурилишларидан бирида аёлларга тажовуз қилиш айби билан 500 нафарга яқин муҳожир қўлга олинди>>

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакили Москвадаги қурилишлардан бирида 500 нафарга яқин муҳожирни қўлга олди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Пентагон: АҚШ Асаднинг Ҳалабга ҳужумини маъқулламайди>>

АҚШ Сурия президенти Башар Асад армияси мамлакатнинг иқтисодий пойтахти Ҳалабга қарши ҳужум амалга оширса уни маъқулламайди.

Япония бош вазири Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлади>>

Япония бош вазири Синдзо Абэ Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатлари: Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга (сафар шу тартибда амалга оширилади) сафарга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Эксперт: Асаднинг Москвага ташрифи унинг ўзига ишончи баландлигидан далолат>>

Сурия президенти Башар Асаднинг Москвага ташрифи ва Россия етакчилари билан учрашуви унинг ўзига ишончи баландлигидан, яъни ўз позицияларининг мустаҳкамлигига ишонаётганлигидан далолат беради.

Меркель ва Нетаньяҳу Фаластин-Исроил инқирозини муҳокама қилишди>>

21 октябрь куни Германияга ташриф буюрган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу канцлер Ангела Меркель билан биргаликда Фаластин-Исроил инқирозини муҳокама қилишган. Бу ҳақда уларнинг Берлиндаги учрашувидан кейин НТВ телеканалида хабар қилинган.

Россия ТИВ: Оқ Уйнинг Асад ташрифига муносабатидан таассуфдамиз>>

Россия президенти Владимир Путиннинг суриялик ҳамкасби Башар Асад билан музокаралари сиёсий инқирозни бартараф қилишга йўналтирилган бўлиб, Оқ Уйнинг бу борадаги шубҳалари таассуфгагина сабаб бўлиши мумкин.

2015 йилда Италия муҳожирларни қабул қилиш учун 1,1 млрд евро йўналтирди>>

2015 йилда муҳожирлар учун Италия бюджетидан 1,162 млрд евро миқдоридаги маблағ сарфланди.

Қирғизистон бюджет камомадини ёпиш учун яна Россиянинг ёрдамига мурожаат қилади>>

Қирғизистон бюджет камомадини ёпиш учун яна Россиянинг ёрдамига мурожаат қилади. Бу ҳақда молия вазирининг ўринбосари Алмаз Бакетаев матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Time: Покистон 2015 йилда энг кўп ядро қуролига эга бешинчи давлатга айланади>>

Орадан 10 йил ўтганидан сўнг Покистон энг кўп ядро қуролига эга бўлган бешинчи давлатга айланади, дея хабар қилди Time журнали Америкадаги мустақил тадқиқот ташкилоти маълумотларига асосланган ҳолда.

«Ъ»: БМТ инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган машиналар Донбасс ҳудудига кира олмаяпти>>

Донбасс учун инсонпарварлик юклари ортилган энг камида 800та автомобиль Донецк ва Лугансцк вилоятлари ҳудудига кира олмаяпти, дея хабар қилди «Коммерсантъ».

Обама 612 млрд долларлик мудофаа бюджетига вето қўяди>>

АҚШ президенти Барак Обама мудофаа сиёсати соҳасидаги қонун лойиҳасига вето қўйишни мўлжалламоқда. Stars and Stripes газетасида ёзилишича, бу лойиҳа қиймати 612 млрд долларга тенг бўлиши кўзда тутилган.

“Красногорск мергани” ўз қурбонларини Калашников совға қилган қурол орқали ўлдирган>>

Москва вилоятидан бўлган тадбиркор Амиран Георгадзенинг ҳайдовчиси Шота Элизбарашвили суд мажлисида ўзининг бошлиғига шахсан Калашников томонидан совға қилинган «Сайга» автоматини элтиб берганини таъкидлаб ўтди. 

Қозоғистонда террористлар коинотдан кузатилади>>

Экстремист ва террористларни қидириш, шунингдек, наркотик ўсимликлар етиштирилиши мумкин бўлган ҳудудларни мониторинг қилиш учун Қозоғистон сунъий йўлдошларидан фойдаланилиши мумкин.

Қилич билан қуролланган шахс Швецияда мактабга бостириб кирди>>

Швеция ғарбидаги Тролльхеттан шаҳрида қиличли эркак мактабга бостириб кирди. Унинг ҳужумидан беш киши, жумладан, икки ўқувчи жароҳат олди. Жароҳатларнинг бири тез орада ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда Reuters ҳукумат маълумотига асосланган ҳолда.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини “ўта хавфли” деб атади>>

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр ўзининг АҚШлик, россиялик ва туркиялик ҳамкасблари билан учрашуви олдидан Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари Башар Асаднинг кетиши билан тугаши мумкин бўлган урушни узайтирмоқда, деб айтди.

Путин: АҚШ Россия ва бутун дунёни Эрондаги ядро муаммоси билан чалғитиб, алдади>>

Россия президент Владимир Путиннинг айтишича, АҚШ Россия ва бутун дунёни Эрондаги ядро муаммоси ҳақидаги муболағали гаплари билан алдади.

Ҳиндистоннинг Bajaj Qute модели Россияда Ravon Matiz’нинг ўрнини эгаллай олмайди>>

“Дунёдаги энг арзон автомобиль” мақомига даъвогарлик қилаётган Ҳиндистоннинг Bajaj Qute модели Россия бозорида Ravon Matiz’нинг ўрнини эгаллай олмайди.

Chevrolet компанияси моделлари энг ишончсиз автомобиллар рўйхатида қайд этилди>>

Consumer Reports нашри автомобилларнинг ишончлилиги бўйича навбатдаги анъанавий рейтингини эълон қилди. Рейтинг қуйидаги саҳифада эълон қилинган.

Nexia ва Gentra Қозоғистонда энг харидоргир машиналар ўнталигига кирди>>

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia ва Gentra автомобиллари Қозоғистонда энг харидоргир машиналар ўнталигига кирди.