Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 22 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Путин "Валдай" клуби йиғилишига яшил Lada Vesta автомобилини миниб келди>>

Россия президенти Владимир Путин "Валдай" клубининг 12-йиғилишида иштирок этиш учун клуб ҳудудига «АвтоВАЗ» компаниясининг янги маҳсулоти бўлмиш Lada Vesta машинасини бошқариб кириб келди.

iPhone 7 Home тугмачасисиз ва сапфир шишали бўлади>>

Apple компаниясининг доимий таҳлилчиси Жин Мансер iPhone 7 ҳақда учта прогноз келтириб ўтди, деб маълум қилмоқда Forbes.

Бангкокда мобил телефонли пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги пайдо бўлди>>

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида, Касетсарт университетидан узоқ бўлмаган жойда мобил телефонлар ва бошқа турли гаджетларидан узилмаган ҳолда ҳаракатланадиган пиёдалар учун махсус йўлак барпо этилди.

Кўп овқат еган ва гольф ўйнаган хитойлик амалдорлар жазога тортилади>>

Хитой коммунистик партияси давлат хизматчиларининг хулқ-атвори тўғрисидаги қоидаларни кучайтирди. Эндиликда коррупцияга қарши курашни кучайтириш мақсадида амалдорларга кўп таом истеъмол қилиш ва гольф ўйнаш тақиқланди, дея хабар берди Reuters.

Олимлар: Аляскадаги абадий музликлар 2070 йилдаёқ эришни бошлайди>>

Ер сайёрасининг шимолий яримшаридаги музликлар кутилганидан анча олдин эришни бошлаши айтилди. Бу ҳақда Ер музликларини ўрганиш бўйича халқаро дастур раҳбари, Аляска университети профессори Владимир Романовский маълум қилган.

Галапагосда тошбақанинг янги тури аниқланди>>

Зоологлар Эквадорга қарашли Галапагос ороллари ҳудудида қуруқлик тошбақасининг янги турини учратишди. Бу улкан тошбақа мансуб бўлган турга Chelonoidis donfaustoi номи берилган. 

Астрономлар “Ўлим юлдузи” емираётган сайёраларни тасвирга олди>>

Америкалик астрономлар йирик сайёраларнинг оқ карлик юлдуз атрофидаги “ўлим спирали” домига тушиб, барбод бўлаётганини суратга олишди.

Discovery телеканали “Афсоналарни барбод қилиш”дан воз кечмоқчи>>

Discovery телеканали 14- мавсум якунига етганидан сўнг “Афсоналарни барбод қилиш” илмий-оммабоп шоуси (Mythbusters)ни тўхтатади, дея хабар қилди Entertainment Weekly.

Сибирлик ҳайдовчи машинасини эвакуация қилишгач, ўзига ўт қўйди>>

Россиянинг ЙҲХДИ (Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси) Сургут шаҳри бўйича бош бошқарма биносида автомобили эвакуация қилинишига жавобан ҳайдовчи ўзига ўт қўйди.

Илк "булутли" смартфонга буюртмалар қабул қилина бошланди>>

Nextbit томонидан яратилган илк “булутли” Robin смартфонига Kickstarter сайтида буюртма қабул қилиш бошланди.

Майкл Фокс боғичлари мустақил боғланадиган кроссовканинг илк соҳиби бўлди>>

“Келажакка қайтиб-2” фильмидаги (1989) боғичлари мустақил боғланадиган кроссовка реалликка айланди. Америкалик актёр, мазкур картинада бош рол – Марти Макфлайни ижро этган Майкл Жей Фокс унинг илк соҳибига айланди.

Сочи ҳайвонот боғида йўлбарс болаларини она ит боқмоқда>>

Сочи ҳайвонот боғида она ит уч йўлбарс боласини тўйдирмоқда. Йўлбарсваччалар 18 октябрь куни дунёга келишди. Уларга Изи лақабли ит оналик қилмоқда.

Ҳар куни 2,5 килограм Чили гармдорисини истеъмол қиладиган ғаройиб хитойлик>>

Йонгзида ҳали ўсмирлик пайтидаёқ ғаройиб одат шаклланди. Унинг сўзларига кўра, ўшанда у гўшт ва тухумсих яшаши мумкинлиги, аччиқ маҳсулотлар унинг жон-дили эканлигини тушуниб етди. 

“Келажакка қайтиш” фильмидаги Док Браун Facebook фойдаланувчиларига мурожаатнома йўллади>>

“Келажакка қайтиш” фильм-трилогиясининг асосий қаҳрамонларидан бўлмиш Док Браун (актёр Кристофер Ллойд ижросида) Facebook фойдаланувчиларига мурожаатнома йўллади.

“Бэтмен Суперменга қарши” фильми кино тарихидаги энг қиммат фильм бўлади>>

“Бэтмен Суперменга қарши: адолат тонгида” фильми кино тарихидаги энг катта бюджетга эга фильм бўлади, деб маълум қилмоқда Latino Review. 2016 йилнинг баҳорида катта экранларга чиқиши кузатилаётган картинанинг бюджети 410 миллион долларни ташкил этади.

Швециялик дизайнер ёғочдан 1984 йилги Apple компьютери нусхасини ясади>>

Швециялик дизайнер Лове Хультен ёғочдан 1984 йилда Apple компанияси томонидан яратилган Macintosh 128K шахсий компьютерининг бирга-бир ўлчамдаги нусхасини ясади.

Chevrolet Spark хэтчбеки янада шиддатли бўлди>>

Chevrolet компанияси Spark компакт хэтчбекининг махсус версияси —RS номини олган машинани тақдим этди. Ушбу янгилик Лас-Вегасда ўтадиган SEMA тюнинг-шоусида ўзининг шиддаткор кўриниши билан қатнашиши кўзда тутилган.

Chevrolet компанияси моделлари энг ишончсиз автомобиллар рўйхатида қайд этилди>>

Consumer Reports нашри автомобилларнинг ишончлилиги бўйича навбатдаги анъанавий рейтингини эълон қилди. Рейтинг қуйидаги саҳифада эълон қилинган.

Google сир-синоат ишқибозлари билан ҳазиллашди>>

Google ўзининг Twitter тармоғидаги расмий микроблоги обуначилари билан ҳазиллашди. 21 октябрь куни саҳифа маъмурияти ҳазил постинг амалга оширишди.Хабарда ўқувчиларга Gmail почта хизмати интерфейси учун 15та янги темага эга бўлиш учун йўлланма берилган.