Майкл Фокс боғичлари мустақил боғланадиган кроссовканинг илк соҳиби бўлди

Жамият 22 Октябрь 2015 2355

“Келажакка қайтиб-2” фильмидаги (1989) боғичлари мустақил боғланадиган кроссовка реалликка айланди. Америкалик актёр, мазкур картинада бош рол – Марти Макфлайни ижро этган Майкл Жей Фокс унинг илк соҳибига айланди.

Бу ҳақда 22 октябрь куни спорт либослари, оёқ кийимлари ва инвентарлари ишлаб чиқариш соҳасида етакчи – Nike компанияси маълум қилди.
Фильмда айнан 2015 йилнинг 21 октябрь кунига келган қаҳрамон худди шундай хусусиятга эга келажакдаги спорт оёқ кийимида юргани тасвирланган эди.

“Бугун Nike мазкур кроссовкаларни илк бор намойиш этди ва уларни энг машҳур соҳиби бўлмиш Майкл Жей Фоксга совға қилди”, - дея хабар берди компания.
“Nike Mag кроссовкалари ўзида одатий боғичлар тизими ва такрорланмас дизайнни мужассам этиб, поп-маданиятнинг сўнмас маёғига айланади”, - дея қўшимча қилинган хабарда.

Маҳаллий компанияларнинг ёдга олишича, 2009 йилда Nike Automatic Lacing System ("Боғичларнинг автоматик тизими”) номи остида ўз маҳсулоти учун патент олган эди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар