Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида "Sherdor" савдо мажмуаси иш бошлади. Ушбу савдо мажмуасида кундалик истеъмол моллари ва барча турдаги уй-рўзғор буюмлари савдоси йўлга қўйилган.

Мажмуада 25 нафар ёш доимий иш ўрнига эга бўлди. Шунингдек, бу ерда сартарошхона ва музқаймоқ шохобчаси ташкил этилди, деб ёзади ЎзА.