"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

"Ўйинни барча кўрди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун вазиятлар бўлди. "Локомотив" билан орамиздаги фарқ бир очко қолди. Курашишда давом этамиз.

Фаолиятимдан қониқиш? Бугунги ўйин умуман ёқмади. Айниқса биринчи бўлим. Тўп оширишларда ҳам хатоларга йўл қўйишди йигитлар. Махарадзенинг йўқлиги билинди.

Рақибга нисбатан бизда кўпроқ вақт бўлганди тайёргарлик учун. Йигитлар толиққанга ўхшаб ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда ўйинимиз бироз очилди. Аммо, омадимиз келмади.

Бизга тўпни қабул қилиб олиб, ҳужум бошлайдиган футболчи керак эди. Иккинчи голдан кейин синиб қолдик. Таваккал қилиб Анвар Солиевни майдонга туширдик. 

Ойлик маошларимизни анчадан бери олмаяпмиз. Шунингдек, захира ўриндиғимиз жудаям тор. Қисқа қилиб айтганда, таркибимизда рақобат йўқ.

У ерда ёш футболчилар ўтиришибди. Каримов, Махарадзеларнинг дисквалификациялари бор. Яна бир қанча жароҳатлар. Искандеров мана энди майдонга тушди. Шароит бўлганида янги футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олган бўлардик.

Энди “Локомотив” билан орадаги очколар сони биттани ташкил этмоқда. Мавсумнинг қолган қисми қизиқарли ўтади, деб ўйлайман, - дейди Нўъмон Ҳасанов.