Ўзбекистон матбуотида кўтариладиган оилавий масалалар муҳокамасида бу ҳафта қизларни ёш турмушга узатиш, умуман, вояга етмаганларнинг оила қуриши ҳамда бундай ҳолатларнинг оқибатлари мавзусига тўхталиб ўтилди.

Жумладан, “Оила даврасида” газетасидан ўрин олган материалда айрим давлатларда 9-10 яшар қизларни узатиб юриш ҳолатлари кузатилиши таъкидланди. Бу болаларнинг руҳий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатиши билан бир қаторда инсоннинг организмдаги физиологик жараёнларни ҳам салбий оқимга буриб юбориши таъкидланди.

“Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси йигит-қизларга, аввало, ўрта-махсус таълимни тугатдан сўнг, илм олиб, бирон касб-ҳунарнинг бошини тутгандан кейин турмуш қуришни тавсия этади. Шундай қилинса, оила қураётганларнинг ҳар томонлама етуклигига бир қадар эришиш мумкин”, - деб таъкидлайди журналист.