Исроилда уч ҳафтада терактлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 120 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Исроил телевидениеси мамлакатнинг тиббий хизматларига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

“Исроилда уч ҳафта ичида терактлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 12 киши кучли жароҳат олди”, деб маълум қилмоқда телевидение. Бундан ташқари, 20 нафар исроиллик ўртача оғирликдаги, 89 киши енгил жароҳат олган.

Исроил ОАВлар маълумотларига кўра, октябрь бошидан бери Қуддус ва Исроилнинг бир қатор шаҳарларида ҳамда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида араб радикаллари исроилликларга 50 га яқин ҳужум уюштирган. Тўқнашувлар ва ҳужумлар оқибатида 50 фаластинлик ўлдирилган, улардан камида ярми ҳужумлар иштирокчиси бўлган.

Октябрь бошидан Иорданнинг Ғарбий соҳили ва Исроилдаги тўқнашувлар оқибатида 5 мингдан зиёдроқ фаластинлик ва 70 га яқин исроиллик жароҳат олган, деб хабар берди БМТ Бош ассамблеясида БМТ бош котиб ўринбосари Ян Элиассон.