АҚШ президенти Барак Обама мудофаа сиёсати соҳасидаги қонун лойиҳасига вето қўйишни мўлжалламоқда. Stars and Stripes газетасида ёзилишича, бу лойиҳа қиймати 612 млрд долларга тенг бўлиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, АҚШнинг ҳарбий харажатлари халқаро ҳарбий амалиётларни молиялаштириш зарурати туфайли ошган.

Бундан ташқари, Обама Гуантанамо ҳарбий-денгиз базасидаги қамоқхона ёпилишига қарши тақиқни қўлламоқчи эмас. Унинг матбуот котиби маълум қилишича, Обама вето ҳуқуқидан фойдаланади.

Бироз олдинроқ, АҚШ конгресси 2016 йилги мудофаа харажатлари бўйича қонун лойиҳасини қабул қилган. Унга кўра қамоқхоналарда маҳбусларни тергов қилишни тақиқлаш бўйича ўзгартиришлар қилинганди.