Оқ уй Асаднинг Москвада “тантанали равишда” кутиб олинишини танқид қилди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 6078

АҚШ Россия ҳукуматининг Сурия президенти Башар Асадни “тантанали равишда” кутиб олишга қарор қилганини танқид қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Биз ўз фуқароларига қарши кимёвий қуролни ишлатган Асаднинг “тантанали кутиб олиниши”ни русларнинг Суриядаги сиёсий ўтиш борасида айтган мақсадларига зид келади, деб ҳисоблаймиз”, деб айтди Оқ уй расмий вакили Эрик Шульц.

Аввалроқ Дмитрий Песков Путин Асад билан деярли 3 соат суҳбатлашганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар