Ўшлик эркак рафиқасини ўлдирганини ёнғин билан яширишга ҳаракат қилди

Жамият 22 Октябрь 2015 3597

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида истиқомат қиладиган эркак қотиллигини ёнғин билан яширишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органлари хабар берди.

Айтилишича, Ўзган туманининг Мирзаки қишлоғида бир аёл вафот этган. Унинг эри нон ёпиш пайтида электр плитаси портлаб, аёл ток уришидан ҳалок бўлганини айтган. Аммо аёлнинг онаси милицияга ариза билан мурожаат қилган.

Тергов пайтида маълум бўлишича, эркак аёлни калтаклаб, унинг соғлиғига жиддий жароҳат етказган, сўнг бу фактни яширишга ҳаракат қилиб, уни ҳаммадан беркитиб юрган. Бир куни у рафиқасининг нафас олмай қолганини кўриб, қотилликни ёнғин содир этиш билан яширишга ҳаракат қилган.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Кўпроқ янгиликлар