Ўзбекистон БМТга мамлакатда аёллар ҳуқуқларини тенглаштиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар ҳақида баёнот беради. Бу ҳақда БМТ радиоси хабар қилган.

Ўзбекистон ҳукумати оиладаги зўравонлик ҳолатлари билан кураш чораларини ишлаб чиқди. Делегацияси аъзолари БМТда ушбу қонунда кўзда тутилган, аёл ўз эри томондидан зўрланганда эрнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида ҳамда республикада мажбурий стерилизацияни бекор қилиш, ҳомиладан сақланишнинг хавфсиз усуллари ва кўп никоҳли оилалар сонининг кўпайишини олдини олиш ҳақида айтиб беради.

Аёллар ҳуқуқларини чеклашни тўхтатиш қўмитаси (CEDAW) республика раҳбариятига давлат муассасаларида ва хусусий ташкилотларда аёлларга лавозим бериш борасида бир неча саволлар берди.

Олдинроқ, ушбу ташкилот республикадаги “эскича тафаккур ҳамда аёл ва эркаклар борасидаги чуқур илдиз отган қолипли қарашлар”га ташвишли мунособат билдирганди. Қўмита ҳукумат ушбу йўналишда қандай ишлар қилаётганлиги билан қизиққан.

Кутилаётган сессияда Аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш бўйича ишлаб чиқилган Конвенцияга амал қилиниши бўйича 11 давлатдан ҳисоботлар қабул қилиб олинади. Ўзбекистондан ташқари Россия, Ливан, Либерия, Мадагаскар, Малави, Португалия, Словакия, Словения, Тимор-Лешти ва БАА мамлакатлари ҳисобот топширишади.