Халқаро дзюдо федерацияси Париж шаҳри (Франция)да бўлиб ўтган “Улкан тож” туркумига кирувчи халқаро турнирдан сўнг дунёнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Мазкур нуфузли мусобақада ғолибликка эришган Шаҳзод Собиров (-81 кг) бир йўла 30 поғона юқорига кўтарилди ва эндиликда 21-ўринда бормоқда.

Қуйида, Ўзбекистон вакилларининг бугунги кунда дунё рейтинг жадвалида эгаллаб турган ўринлари берилган:

-60 кг. Шарофиддин Лутфуллаев – 6-ўрин, Диёрбек Ўрозбоев – 16-ўрин.

-66 кг. Ришод Собиров – 9-ўрин.

-73 кг. Мирали Шарипов – 40-ўрин, Шарофиддин Болтабоев – 43-ўрин.

-81 кг. Яҳё Имомов – 15-ўрин, Шаҳзод Собиров – 21-ўрин.

-90 кг. Шерали Жўраев – 21-ўрин.

-100 кг. Рамзиддин Саидов – 26-ўрин,Соиб Қурбонов – 34-ўрин.

+100 кг. Абдулло Тангриев – 20-ўрин, Элёр Машарипов – 50-ўрин.