Ўзбекистонда интернетда туроператорлар ва меҳмонхоналар ўртасида маълумот алмашиш учун мўлжалланган Hotelios хизмати ишга туширилди. Бу хизмат МДҲда ягона бўлиб, аналогларига эга эмас, деб хабар бермоқда “Ўзбектуризм” матбуот хизмати.

Hotelios маълумотлар базаси ёрдамида сайёҳлик фирмалари ходимлари меҳмонхоналарда бўш хоналар борлиги ва хоналарнинг нархи ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади. Бу лойиҳа Тошкентда бўлиб ўтган “Ипак йўлидаги туризм-2015” халқаро сайёҳлик ярмаркасида намойиш қилинди.  

Интернетда ягона платформада 100 дан кўпроқ меҳмонхона ва ўнлаб туроператорлар мавжуд. Бу хизмат меҳмонхоналарда хоналарни бронлаш ва буюртма бериш жараёнини анча осонлаштиради ҳамда тезроклик билан маълумотлар алмашишга имкон беради.

Хизматда сайёҳлик компанияларига аэропортда VIP-зал ва Green Hall’да учрашувларни бронлаш имконияти тақдим қилинган. Ўзбекистонда биринчи марта бундай хизмат ёрдамида хорижий сайёҳлар учун электрон суғурта полисларини ёзиб бериш имкони пайдо бўлди. 

Sputnik нашри маълумотларига кўра, тизим сайёҳлик ва меҳмонхона бизнесида фаолият юритувчи йирик мутахассисларнинг кўмаги остида маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилди.