Пентагон: АҚШ Асаднинг Ҳалабга ҳужумини маъқулламайди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 4911

АҚШ Сурия президенти Башар Асад армияси мамлакатнинг иқтисодий пойтахти Ҳалабга қарши ҳужум амалга оширса уни маъқулламайди. Бу ҳақда Пентагонда йиғилган журналистлар билан Боғдоддан туриб видеоалоқа ёрдамида суҳбатлашган, Ироқ ва Суриядаги “Матонатли қатъият” операциясининг расмий вакили полковник Стив Уоррен маълум қилди.

“Биз бу ҳужумни икки сабабга кўра маъқулламаймиз. Биринчидан, уруш сиёсий жараён ёрдамида тугатилиши керак. Иккинчидан, Асаднинг кетиши бу сиёсий жараённинг бир қисми бўлиши керак”, деб айтди Уоррен.

Уорреннинг айтишича, агар шундай ҳужум амалга оширилса, унда бу “кескин жанг” бўлади. “Бироқ бу ҳақда ҳозир гапиришга эрта”, деб таъкидламоқда Уоррен.

Сурия қўшинлари Ҳалаб яқинида (Дамашқдан шимолга томон 355 км узоқликда жойлашган) қарши ҳужум операциясининг кўламини кенгайтирмоқдалар. Қўшинлар кучли арттайёргарликдан кейин Ҳалабдан жануби-ғарбий томонда жойлашган Сфайра аҳоли пункти устидан назоратни ўз қўлларига олди. 

Ҳукумат қўшинлари шаҳарнинг жанубий томонидан кираверишдаги Дамашқ-Ҳалаб автомобиль йўлининг бир қисми устидан назоратни қўлга олишни мақсад қилиб қўйганлар. Бу йўл орқали Сурия армияси назоратида бўлган Ҳалаб туманларига гуманитар юклар ва ўқ-дориларни етказиш йўли анча қисқаради.

Сурия армияси жангариларни кўнгилли тарзда қурол ташлашга чақирмоқда. Ҳалаб атрофида яшовчи аҳолига “жангарилар позицияларига яқинлашиш ва улар билан алоқага кирмаслик” тавсия қилинди.

Ҳалаб 2012 йил августдан бери икки қисмга бўлинган: унинг ғарбий кварталлари Сурия армияси назоратида, шарқий қисмлари эса 20 га яқин қуролланган гуруҳ назоратида қолмоқда. Жангарилар, шунингдек, Ҳалабдан шимол томондаги Туркия билан чегарадош ҳудудларни ҳам назорат қилмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 49881 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 65968 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35390 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20254 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 76930 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60768 Жамият
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 4 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 623 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 115 Жаҳон
Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарлигидан кетди, унинг ўрнини Рўзиқулов эгаллади
Кўпроқ янгиликлар