Пентагон Америка ҲҲКнинг Суриядаги ИШИД жангарилари позициялари бўйлаб авиазарбалар бериш жадаллигининг сустлашгани сабабини маълум қилди. Мудофаа вазирлиги вакили полковник Стив Уоррен вазирлик сайтида ҳарбий учувчилар учун мазкур араб давлатида кам нишонлар қолганини айтиб ўтди.

Биз ИШИД жангариларини қаерда кўрсак уларга ҳужум қилаяпмиз. Ироқда нишонлар нисбатан кўпроқ эди”, - дея қайд этиб ўтди Уоррен журналистлар учун ташкил этилган брифинг чоғида. “Энг муҳим ҳарбий операциялар Ироқда ўтказилмоқда. Айнан ўша ерда ҳаво кучларимиз кўпчиликни ташкил этади”, - деди полковник. Унинг қўшимча қилишича, 20 октябрь куни эҳтимолий нишонлар кўп эди ва саккиз маротаба зарбалар берилди.