«Порту» президенти Жорже Пинту да Кошта жамоанинг ёш яримҳимоячиси, ЕЧЛ рекордчиси Рубен Невешнинг сотилмаслиги ҳақида маълум қилди.

"Менда уни трансфер қилмаслик нияти бор.

Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган. Биз уни янада узоқроқ вақт сақлаб қолишни истаймиз.

Бу футболчи «Порту» тараққиётининг янги рамзига айланди", дейди президент.

Бироз аввалроқ, ушбу 18 ёшли футболчига Испания ва Англиядаги жамоалардан қизиқишлар билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Невеш ЕЧЛ ўйинида ўз жамоасини сардор сифатида бошлаб тушган энг ёш футболчига айланганди.