Россия президенти Владимир Путин "Валдай" клубининг 12-йиғилишида иштирок этиш учун клуб ҳудудига «АвтоВАЗ» компаниясининг янги маҳсулоти бўлмиш Lada Vesta машинасини бошқариб кириб келди.

Унга компаниянинг бош директори Бу Андерсон ҳамроҳлик қилган.

Россия матбуоти Путин бу билан Lada Vesta автомобилини яхшигина реклама қилгани ҳақида ёзишмоқда.

"Путин нега бундай, яшил рангдаги машина танлади? Ранг чиройли, лекин унинг танловига машинанинг автоматлаштирилган бошқарувга эгалиги сабаб бўлса керак", деб ўз твиттерида ёзган журналист Дмитрий Смирнов.