Қилич билан қуролланган шахс Швецияда мактабга бостириб кирди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 1967

Швеция ғарбидаги Тролльхеттан шаҳрида қиличли эркак мактабга бостириб кирди. Унинг ҳужумидан беш киши, жумладан, икки ўқувчи жароҳат олди. Жароҳатларнинг бири тез орада ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда Reuters ҳукумат маълумотига асосланган ҳолда.

Агентликнинг қайд этишича, айнан кимнинг ҳужум қурбони бўлгани ҳозирча номаълум.

Айрим оммавий ахборот воситаларининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдорлар маълумотига асосланиб хабар беришича, вафот этган шахс ўқитувчи бўлган. Шифохона вакиллари сўзларига кўра, барча жабрланганлар ўсмир ёшда, болалар эмас. AP хабарида эса уларнинг ёши 11 ва 15 да экани келтирилган.

Ҳодиса бугун, 22 октябрь кундузи бўлиб ўтган. Полиция мактаб ичида қуролланган эркак юргани ҳақида хабар олди. Жиноятчи ниқобда бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг маълум қилишича, у кафетерия яқинидан бошлаб одамларга ҳужум қилишни бошлаган. Шундан сўнг мактабда саросима бошланиб, ўқувчилар ва ташқарига томон отилган.

Жиноятчини қуролсизлантириш учун етиб келган полиция ходимлари унга қарата ўт очишига тўғри келган. Босқинчи жароҳат олиб, шифохонага етказилган. АР маълумотига кўра, унинг аҳволи оғир.

ВВС хабарида келтирилишича, мактабда жами 400 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олади.

Кўпроқ янгиликлар