Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Instagram’даги саҳифасида илон қатнашган фото ва видеолавҳа чоп этди.
Унинг сўзларига қараганда, илон иштирокидаги фотосурат улкан фалсафий, мафкуравий ва диний мазмунга эга, негаки илон дунёни ўраб олган ёвузлик тимсолидир.

Сиёсатчининг фикрича, муайян “шайтоний кучлар” халқлар, динлар ва давлатларни бир-бирига қарши гижгижлаб, дунёда бошқариладиган хаос ҳолатини келтириб чиқармоқчи.
“Сиёсатчилар шуни тушуниши лозимки, бутун бошли ва мамлакатлар ва халқларни бир умр қашшоқликда, қўрқувда тутиш мумкин эмас”, - деб таъкидлади Қодиров.

Шунингдек, у ёвузлик билан курашни тоққа чиқиш билан қиёслади.
“Бу жуда оғир. Лекин биринчи қадамдан кейин иккинчи қадам келади, кейин учинчи. Шу тариқа мақсадга эришасиз, чўққига чиқасиз. Биз сиз билан ёвузликни енгамиз!”, - сўзини якунлади у.