Қозоғистонлик аёл суриялик эри ва болалари билан Шереметьево аэропортида 1,5 ой яшади

Жаҳон 22 Октябрь 2015 4757

Россия давлат думаси вице-спикери Николай Левичев ФМХ (Федерал Миграция хизмати) раҳбари Константин Ромодановскийга Россия Федерацияси ҳудудидан 1,5 ой давомида Москванинг Шереметьево аэропортида яшаб келган суриялик қочқинларга бошпана бериш бўйича сўров жўнатди.

Сўров матнида ёзилишича, Шереметьево аэропортининг транзит майдонида Суриядан келган курдлар оиласи: Ҳасан Абдо Аҳмад ва унинг рафиқаси Гулистон 4 нафар фарзанди билан яшаб келган.

"ФМХ ва чегара хизмати ходимлари уларнинг ҳужжатлари қалбакилигини аниқлашган ва уларни Россия ҳудудига ўтказишмаган", дейилади депутатнинг мурожаатида.

"Сиздан ушбу оиланинг қочқинларни қабул қилиш марказларидан бирига жойлаштириш ёки бошқа давлатга қочқин мақомида ўтиш учун вақтинчалик ҳужжат бериш имкониятларини кўриб чиқишни сўрайман", дейди Левичев.

Унинг маълум қилишича, бу оила аэропорт ҳудудида бутунлай қониқарсиз шароитларда яшаган, улар ўзлари учун аэропортнинг чекиш ҳудудини вақтинчалик тураржой қилишган.

Оила аъзолари Сурия ва Ироқ фуқаролигига эга, уларга ҳужжатлар Суриянинг Ҳама шаҳри ИИВ томонидан берилган. Россия ҳудудига учиш учун виза эса уларга Россиянинг Ироқдаги элчихонаси рухсат берган. Лекин, кейинчалик Сурия уларга берилган ҳужжатлар ҳақиқий эканини тасдиқламаган.

Оила Шереметьевода божхона текширувидан ўтиш вақтида қочқин сифатида бошпана берилишини сўраган. Лекин РФ ФСБ уларни давлат чегарасидан ноқонуний равишда ўтишда айблаган ва 2 ҳафта изоляторда сақлаб турган. Бу бўйича жиноий иш очилгач, судда уларни Шереметьево аэропортининг транзит майдонига қайтариб юбориш бўйича ҳукм чиқарилган. 2015 йилнинг 14 октябрида эса Россия ФМХ бу оилага қочқинлар мақомини бермаслик бўйича узил-кесил қарорини маълум қилган.

Натижада, бу оила Самарага, Гулистон Аҳмаднинг ота-онаси яшайдиган уйга йўл олишган. Қозоғистонлик бу аёлнинг Беларусда ҳам қариндошлари борлиги айтилган.
Левичевнинг қайд этишича, Россия қочқинлар ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенцияни ва қўшимча протоколларни ратификация қилган.

"Конвенцияга кўра, оиланинг бошқа аъзолари ҳужжатлари қалбаки бўлган тақдирда ҳам ФМХ мутахассислари оиланинг Россияга киришига йўл қўйиши ҳамда бошқа мамлакатларга ўтиши учун вақтинчалик ҳужжат бериши керак бўлади", деб ёзади Левичев.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар