Рибери жароҳати қайталаниши туфайли, машғулотни 17 дақиқадаёқ тугатишга мажбур бўлди

Спорт 22 Октябрь 2015 1286

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Франк Риберининг сафга қайтиши тобора кечикиб бормоқда.

У тиззасидаги жароҳатини янгилаб олган.

Хабар қилинишича, Рибери югуриш машғулотларини ўтказаётган вақтида, 17 дақиқадан кейин машғулотни давом эттира олмасдан, майдонни тарк этишга мажбур бўлган.

Қайд этиш керакки, футболчи март ойидан бери ўйинларда иштирок этмаяпти.

Кўпроқ янгиликлар