Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер томонидан Россияга ИШИД позициялари тасвирланган харита берилганини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

“Мен бу ахборот ҳақиқатга тўғри келишини тасдиқлайман. Ҳақиқатан ҳам Россия томонига Жимми Картер унинг президентлик маркази томонидан тузилган, Сурияда ўзаро курашаётган томонлар, жумладан ҳукумат қўшинлари, ИШИД ва бошқа гуруҳларнинг жорий ўринлари кўрсатилган харитани жўнатиш таклифи билан мурожаат қилди”, деб айтди Захарова.

Захарованинг айтишича, олинган маълумотларнинг катта қисми президент маркази сайтида жойлаштирилган ва махфий маълумот ҳисобланмайди.